АҚШда Президентлик сайлови якунланди

Олам 35393
image

3 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида бошланган Президентлик сайлови якунланди. 

Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:00 да (Тошкент вақти билан чоршанба 11:00) сўнгги сайлов участкаси — Алеутиан оролларидаги АҚШнинг энг ғарбий аҳоли пунктида жойлашган 300 га яқин аҳолиси бўлган Адяк қишлоғида ёпилди.

Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан 237-213 овоз билан олдинда бормоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз тўплаш керак.

Аммо Висконсин, Мичиган ва Пенсильвания каби штатлар овоз бериш натижаларини эълон қилишга шошилмаяпти.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2154
Рейтинг: 3
Теглар
t
×