АҚШда сайлов. Айрим штатлар натижаларни эълон қилишга шошилмаяпти

Олам 3619
image

АҚШнинг Висконсин, Мичиган ва Пенсильвания штатлари сайлов участкалари ёпилгандан сўнг ҳам овоз бериш натижаларини эълон қилишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда Буюк Британиянинг “The Guardian” нашри ёзмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг тахминларига кўра, амалдаги президент Дональд Трамп етакчи бўлган Висконсин штатида (10 нафар сайловчи) овоз бериш натижалари тўғрисида холис маълумот бера олмасликларини айтишган.

Трамп, шунингдек, Мичиган штатидаги (16 сайловчи) рақиби Жо Байдендан олдинда, у расмий натижаларни жума кунидан олдин чиқаришни режалаштирмоқда. Пенсилвания (20 сайловчи) натижаларни эълон қилиш вақтини очиқламаган.

Трамп бир кун олдин журналистларга сайлов натижалари маҳаллий вақт билан 3 октябрь куни кечқурун (Тошкент вақти билан 3 ноябрь куни эрталаб) эълон қилиниши мумкинлигини айтди.

Сўнгги маълумотларга кўра, демократ Жо Байден амалдаги Президент, республикачи Дональд Трампдан 237-213 овоз билан олдинда бормоқда. Сайловда ғалаба қозониш учун 270 та овоз тўплаш керак.
 

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 125
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×