Германия суди “Усмонов иши”ни кўриб чиқди

Олам

image

Германияда “Усмонов иши” доирасида унга тегишли яхта ва виллаларда ноқонуний тинтув ўтказилиш ҳолати судда кўриб чиқилди. Франкфурт-на-Майн туман суди 2022 йил Германия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Алишер Усмонов иши бўйича ўтказилган бир нечта тинтувларни ноқонуний деб топди. Бу ҳақда “Der Spiegel” нашри хабар берди

Судда Германия Федерал Жиноят бошқармаси ва солиқ инспекторлари томонидан 2022 йилнинг сентябрь ойида Тегернсее кўли бўйида жойлашган бир нечта виллаларда, Франкфурт-на-Майндаги квартирада ва Бремен портидаги “Дилбар” яхтасида ўтказилган тинтувлар ҳамда санъат буюмлари мусодара қилингани ҳолати кўриб чиқилган.

Суднинг фикрича, Франкфурт прокуратураси Усмоновни пул ювишда гумон қилиш учун етарлича асослар келтирмаган. Бундан ташқари, буюртмаларда жиддий хатолар аниқланган. Судда, хусусан, прокуратура ўз далилларида Алексей Навалнийнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган Усмоновга оид видеолавҳаларига кўп таянгани танқид қилинган.

“Терговчилар тадбиркор томонидан ишончсиз деб ҳисобланган битимлар бўйича далиллар келтира олмаган. Мусодара қилинган ҳужжатлар ва санъат буюмларининг тез орада қайтарилишига умид қилишнинг ҳожати йўқ, чунки улар бошқа ҳолат – солиқ тўлашдан бўйин товлаш бўйича олиб қўйилган. Бундан ташқари, Усмонов Германияда ҳам санкциялар режимини бузганликда гумон қилинмоқда”, дейилади хабарда.

“Gauweiler&Sauter” адвокатлик бюроси Усмонов манфаатларини ҳимоя қилиб, суд қарорини тасдиқлаган. Унга кўра, Ўзбекистон фуқароси Усмоновнинг “пул ювиш”да гумон қилинаётгани ҳақидаги иддао асоссиз эканлиги ва Франкфурт прокуратураси томонидан бу иш бўйича барча тинтувлар ноқонуний деб топилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 2 март куни Алишер Усмоновнинг 600 миллион долларлик 156 метрга тенг “Дилбар” яхтаси Германия шимолидаги Гамбург шаҳрида мусодара қилинганди. Кейинчалик Германия Федерал жиноий полиция бошқармаси ва солиқ текшируви департаменти ходимлари Усмоновга тегишли бўлган Мюнхен яқинидаги бир қанча мулкларда тинтув ўтказгани хабар қилинди. Миллиардерга нисбатан пул ювиш ва солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлагани Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни кескинлаштирганди


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Алишер Усмонов Франкфурт Дилбар яхтаси Усмонов иши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг