Германия Президенти Мустақиллик майдонида бўлди

Жамият

image

Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Мустақиллик майдонига ташриф буюрди.

Олий мартабали меҳмон ўзбекистонликлар ҳуррияти, порлоқ истиқболи ва эзгу ниятлари рамзи – Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.

Франк-Вальтер Штайнмайерга Мустақиллик майдонининг меъморий ечими ва ғоявий мазмун-моҳияти ҳақида сўзлаб берилди.

Германия Президенти Ўзбекистоннинг тинчликпарвар сиёсати ва ўзбек халқининг тарихий ютуғи, бағрикенглигини ўзида акс эттирган мазкур мажмуа тарихий аҳамияти қадрли эканини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг