Германия канцлери эвакуация жараёнидаги ёрдам учун Ўзбекистонга миннатдорлик билдирди (видео)

Жамият

image

Германия Ҳукумати раҳбари Ангела Меркель Афғонистондан, биринчи навбатда, ўз фуқаролари, немис тузилмаларида ишлаган маҳаллий ходимлар, шунингдек, ёрдамга муҳтож афғонларни эвакуация қилаётганини таъкидлаб, бу жараёнда ёрдам бергани учун Ўзбекистонга алоҳида миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда “Bundeskanzlerin” веб-сайтида хабар берилди.

“Шунингдек мен, яқиндан ҳамкорлик қилаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Чунки фуқароларимизни Қобулдан эвакуация қилиш жараёнида Тошкент орқали қисқа масофани босиб ўтдик”, дейди Германия федерал канцлери.

Бундан аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Президенти Франк-Валтер Штайнмаер ҳамда канцлер Ангела Меркель билан Германия, Афғонистон ва Европа Иттифоқи давлатлари фуқароларини Тошкент аэропорти орқали эвакуация қилиш ишларини давом эттириш масалаларини муҳокама қилганди.

Маълумот ўрнида, Германия шу вақтгача 900 кишини Қобулдан олиб чиқди. Қайд этиш керакки, расмий Берлин Афғонистондан ўз фуқароларини эвакуация қилишда Тошкент аэропортидан транзит йўлак сифатида фойдаланмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг