Германия канцлери АҚШ Сенатида ўзининг “эгизаги”ни топди
Олам
−
10 Февраль
7505Айни дамда расмий ташриф билан АҚШда бўлиб турган Германия канцлери Олаф Шольц кутилмаган ҳодисага дуч келди. Шундай қилиб, Вашингтондаги музокаралар чоғида у ўзига жуда ўхшаш бўлган демократ сенатор Крис Кун билан учрашди ва бу лаҳзани абадийлаштиришга қарор қилди.
Шольц ўзининг Х аккаунтида америкалик сенатор билан тушган суратини жамоатчиликка улашган.
"Менинг "Доппелгангер"им (ўхшашим) Крис Кунсни яна кўриш жуда ёқимли", деган у постида.
Шунингдек, Кунс ҳам Шольцнинг постини илова қилиб, “Қайси биримиз канцлер?” дея пост қолдирган.
Маълумот учун, Кунс 1963 йилда АҚШнинг Коннектикут штатининг Гринвич шаҳрида туғилган, инглиз ва ирланд миллатига мансуб. 2021 йилдан АҚШ Сенатининг ахлоқ қўмитаси раиси, демократлар партияси аъзоси.
2021 йилдан Германия кантслери вазифасини бажараётган Олаф Шольц 1958 йилда Қуйи Саксониянинг Оснабрюк шаҳрида туғилган, аммо Гамбургнинг Раҳлстедт туманида ўсган. 17 ёшидан Германия Социал-демократик партияси аъзоси.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин, миллиардер Илон Маск ва Украина Президенти Владимир Зеленскийларнинг қиёфадошлари маълум бўлган эди.