Илон Маскнинг қиёфадоши топилди

Олам

image

Хитойлик йигит ижтимоий тармоқларда SpaceX ва Tesla компаниялари раҳбари Илон Маскка ўхшаш бўлгани учун машҳур бўлиб кетди. Бу ҳақда “World of Buzz” нашри хабар берди.

Видео Facebook тармоғида эълон қилинганидан сўнг 720 та реакция, 237 та шарҳ ва 1.6 минг марта улашишлар билан жуда катта аудитория эътиборига тушган. Тасвирда Маскнинг хитойлик қиёфадоши дастлаб бир неча сўз айтиб, сўнг электромобилга ўтирганини кўриш мумкин. Хитойликнинг ташқи кўриниши Маск билан бир хил бўлишидан ташқари, у ҳатто юз ифодалари билан ҳам миллиардерга тақлид қилади.

Кузатувчилар табиатда бундай ўхшашлик мавжудлигига ишонишмаслигини айтиб изоҳ қолдирган. Бироқ баъзи фойдаланувчилар юмор қилиш имкониятини ҳам қўлдан бой бермаган.

“Хитойда ҳамма нарсани топишингиз мумкин”, дейди фойдаланувчилардан бири.

Шунингдек, изоҳлар орасида Илон Маск исмининг аслида хитой тилидаги “Йи Лонг Маск”, “Йилон Муст, “ Элон Ма” номларидан келиб чиққанини илова қилганлар ҳам бор.

Аввалроқ “Time” журнали  Илон Маскни “Йил одами” дея эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

Барно Дусиярова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made