Ким Чен Иннинг қиёфадоши Австралияда омма олдига чиқди
Олам
−
13 Май 2022
14711Ташқи кўриниши Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инни эслатувчи пародист Мельбурнда Австралия Бош вазири Скотт Моррисоннинг сайловолди тадбирида чақирилмаган ҳолда иштирок этди. Бу ҳақда “Sky News Australia” хабар бермоқда.
Таъкидланишича, пародист журналистлар эътиборини ўзига қаратган ҳолда, агар либералларга овоз берилса, коммунистлар охир-оқибат Австралияда ҳукмронлик қилишини айтган. Оммавий ахборот воситалари вакиллари Ким Чен Инга ўхшаш шахснинг асл исмини аниқлашга ҳаракат қилишган, бироқ у ўзини “олий етакчи”дан бошқа ҳеч ким эмаслигини даъво қилишда давом этган.
“Кечирасиз, нима қилишни олий раҳбарга айтиб беришингиз шарт эмас”, деган у.
Бироқ пародист уни “Howard X” деб аташ мумкинлигини ҳам тан олган. Таъкидланишича, бу тахаллус остида мусиқа продюсери, сиёсий сатирик ва медиа олами вакили фаолият юритади.
Маълумот ўрнида, воқеа Бош вазир Моррисон Мельбурн чеккасидаги Extel Technologies электроника корхонасига ташриф буюрганида юз берган.
LiveБарчаси