География ва тарих фанларидан кириш имтиҳонлари услуби ўзгаради

Жамият

image

Жорий йилда кириш имтиҳонларида тарих фанидан олинадиган тест  синовларида атлас ва контур карталардан фойдаланилади. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори ўринбосари Севара Зуфархўжаева маълум қилди.

Унга кўра, умумий ўрта таълим муассасаларида тарих фани доирасида атлас ҳамда ёзувсиз карталардан фойдаланиш жорий ўқув дастурлари, дарслик ва стандартларда белгиланган бўлиб, бу абитуриентлар учун янгилик эмас. 

Абитуриентларни жараёнга олдиндан йўналтириш учун мазкур тизим жорий йилдан амалга киритилади. Бу абитуриентларда мазкур фан юзасидан кенгроқ тасаввурга эга бўлиш моҳиятни чуқурроқ англаш кўникмасини шакллантиради.Тарих фанидан бу каби янгича ёндашув жаҳон амалиётида ҳам кенг қўлланиб келинмоқда.  

Кириш имтиҳонларида тарих фанидан амалий топшириқлар, яъни атлас ҳамда контур карталар орқали синов жараёнини ташкил этиш ғояси илгари ҳам мавжуд бўлиб, техник имкониятларнинг етарли бўлмагани боис ҳозиргача амалиётга татбиқ қилинмаганлиги таъкидланди.

Севара Зуфархўжаеванинг маълумотига кўра, ушбу йилда тарих фанидан қўлланиладиган топшириқлар намунаси тайёр ҳолатга келтирилган. Бу топшириқларнинг барчаси ўқув дастуридан четга чиқилмаган, берилган мавзулар доирасида тайёрланган бўлиб, кейинги ҳафта Давлат тест марказининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.

      


Мақола муаллифи

Теглар

Давлат тест маркази Севара Зуфархўжаева

Баҳолаганлар

295

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг