2022/2023 ўқув йилида қанча абитуриент талаба бўлмоқчилиги айтилди
Жамият
−
27 Июль 2022
15296Бугун, 27 июль куни соат 18:00 ҳолатига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатида ўқиш истагида бўлган 1 186 343 нафар абитуриент my.dtm.uz ва my.gov.uz сайтлари орқали онлайн рўйхатдан ўтган. Бу ҳақда Давлат тест маркази Матбуот хизмати хабар берди.
Рўйхатдан ўтган абитуриентларнинг:
• 392 789 нафари — жорий йил битирувчилари;
• 793 554 нафари — аввалги йиллар битирувчилари ҳисобланади.
Абитуриентларнинг таълим шакллари бўйича тақсимоти (биринчи таълим йўналишига нисбатан):
• Кундузги таълим шакли — 604 156 нафар;
• Сиртқи таълим шакли — 547 435 нафар;
• Кечки таълим шакли — 26 796 нафар;
• Масофавий таълим шакли — 7 956 нафар.
Абитуриентларнинг доимий яшаш ҳудуди бўйича тақсимоти:
• Қашқадарё вилояти — 137 296 нафар;
• Самарқанд вилояти — 130 400 нафар;
• Тошкент вилояти — 113 721 нафар;
• Фарғона вилояти — 107 766 нафар;
• Сурхондарё вилояти — 103 369 нафар;
• Андижон вилояти — 77 737 нафар;
• Наманган вилояти — 75 786 нафар.
• Қорақалпоғистон Республикаси — 74 711 нафар;
• Жиззах вилояти — 72 088 нафар;
• Тошкент шаҳри — 67 152 нафар;
• Бухоро вилояти — 66 341 нафар;
• Хоразм вилояти — 62 789 нафар;
• Навоий вилояти — 53 032 нафар;
• Сирдарё вилояти — 44 154 нафар.
Маълумот учун, бугун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь