Ғазонинг деярли 90 фоиз аҳолиси кўчирилган – БМТ
Олам
−
23 Август
16962023 йил октябрь ойида Исроилнинг минтақада ҳарбий амалиётлари бошланганидан бери Ғазо сектори аҳолисининг деярли 90 фоизи кўчирилган. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарига таяниб, Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотларига кўра, кўчирилган ғазоликлар ҳудуднинг ўндан бир қисмига тўғри келади. Шунингдек, Ғазо соғлиқни сақлаш идоралари маълумотларига кўра, Исроил тажовузи бошлангандан буён 133 мингдан ортиқ фаластинлик зарар кўрган, жумладан, ўлганлар ва яраланганларнинг аксарияти болалар ва аёллар.
Бундан ташқари, Фаластин анклавини қамраб олган кенг кўламли вайронагарчилик ва жиддий очарчилик фонида 10 000 дан ортиқ одам бедарак йўқолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Ғазодаги уруш даврида 115 чақалоқ ҳалок бўлгани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь