Ғазодаги уруш даврида 115 чақалоқ ҳалок бўлди
Олам
−
17 Август
1330ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги можаро бошланганидан бери Ғазо секторида 115 чақалоқ ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТнинг Фаластин ҳудудларидаги гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.
Манбага кўра, ўлганларнинг барчаси саккиз ойликдан кичик бўлган.
“Уларнинг 48 нафарининг (42%) ёши ўлим вақтида бир ойлик ҳам бўлмаган”, дейилади ҳужжатда.
Аввалроқ анклав ҳудуд Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2024 йил 1 август ҳолатига кўра, шахси аниқланган ва ҳужжатлаштирилган 32,3 минг ҳалок бўлганлар орасида 10,6 минг нафар болалар борлиги, жумладан, уларнинг 663 нафари бир ёшгача бўгани хабар қилинган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғазо шимолидан Дайр ал-Балоҳга кўчирилган фаластинлик Муҳаммад Абу Ал-Қумсан тўрт кунлик эгизаклари учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома олишга чиққанида унинг уйи Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари томонидан бомбалангани хабар қилинган эди.
LiveБарчаси