Ғазодаги далаларнинг атиги 1,5 фоизи фаластинликларга қолди – БМТ
Олам
−
07 Август 4186 2 дақиқа
Айни пайтгача Исроилнинг зарбаларидан чарчаган Фаластин аҳолиси тобора ерларини йўқотиб бормоқда. Уруш туфайли очликка дуч келаётган фаластинликлар учун Ғазодаги экин майдонларининг фақат 1,5 фоизигина қолган. Бу ҳақда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO)га таяниб, “The Guardian” хабар бермоқда.
Можародан олдин Ғазо сектори ривожланган қишлоқ хўжалиги маркази бўлган, у ерда деҳқонлар маҳаллий истеъмол учун турли хил мева, сабзавот, ёнғоқ ва дон маҳсулотларини етиштиришган.
FAO маълумотига кўра, қишлоқ хўжалиги Ғазо сектори иқтисодиётининг қарийб 10 фоизини ташкил қилади ва 560 000 дан ортиқ киши ёки аҳолининг тўртдан бир қисми бу ерда қишлоқ хўжалиги ва балиқчилик билан шуғулланади.
Исроил 2023 йил октябрь ойида Ғазони қамал қилишни бошланганидан бери озиқ-овқат манбаларини нишонга олди. 2025 йилнинг 28 июлига келиб, сектордаги қишлоқ хўжалиги ерларининг 86 фоизига, қарийб 13 минг гектар (32 минг акр)га зарар етказган. Экин майдонларининг 9% дан сал камроғидан ҳали ҳам фойдаланиш мумкин бўлса-да, атиги 1,5% - 232 гектар эквивалент Исроил ҳужумидан зарар кўрмаган.
“Ҳозир Ғазо кенг кўламли очарчилик ёқасида. Одамлар озиқ-овқат етишмаслиги туфайли эмас, балки унга кириш тақиқланганлиги, озиқ-овқат тизимлари вайрон бўлганлиги туфайли ўзларини тирикчилик воситалари билан таъминлай олмайди. Бизга озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва турмуш тарзини тиклаш учун зудлик билан ёрдам керак – бу ҳаётни йўқотишни олдини олишнинг ягона йўли. Озиқ-овқат ҳуқуқи инсоннинг асосий ҳуқуқларидан биридир”, дейди FAO Бош директори Қу Донгю.
Маълумот учун, Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётларни кенгайтириш, ҳаттоки бу ҳудудни тўлиқ босиб олиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда. Исроил Мудофаа кучлари штаб бошлиғи Эяль Замир эса Ғазо тўлиқ босиб олинишига қарши ва бу ҳаракатни амалий жиҳатдан хавфли деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ғазо секторида озиқ-овқат юкларини олиб кетаётган гуманитар юк машинасининг ағдарилиб кетиши оқибатида 20 фаластинлик ҳалок бўлганди.
Live
Барчаси“Самарқанд дарвоза”да Tahoe ёниб кетди
19 Декабрь