Ғазодаги Ал-Қудс шифохонаси ёпилиши мумкин
Олам
−
11 Ноябрь 2023
3236Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти Ғазо сектори шимолидаги Ал-Қудс шифохонаси яқин уч соат ичида ўз ишини тўхтатиши мумкинлигини, чунки унинг электр генераторларида ёқилғи тугаганини маълум қилди. Бу ҳақда ташкилотнинг Х'даги саҳифасида хабар берилди.
"Ал-Қудс шифохонаси яқин уч соат ичида ёқилғи етишмаслиги ва ёрдам келмаслиги сабабли ёпилиши мумкин. 500 бемор ва ярадорларга тиббий ёрдам кўрсатилади, аммо реанимация бўлимидагилар ва инкубаторлардаги чақалоқлар вафот этади", дейилади Фаластин Қизил Ярим Ой Жамияти баёнотида.
Билдирилишича, Ғазо сектори шимолидаги Ал-Қудс шифохонасига олиб борувчи барча йўллар Исроилнинг бомбардимонлари туфайли тўсиб қўйилган, шу сабабли тиббиёт муассасаси ходимлари ярадорларни даволаш учун ўз ҳудудини тарк эта олмаяпти.
Ўз навбатида, Исроил ҳарбийлари шифохонага туташ бинода жойлашган ҲАМАС кучларига зарба берганини даъво қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил томонидан амалга оширилаётган ҳаво ва қуруқликдаги ҳужумлар ортидан Ғазо секторидаги 18 та шифохона фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь