Ғазодаги аҳолини тўлиқ эвакуация қилиш режада йўқ – Блинкен 

Олам

image
Туркияда Блинкенни “дипломатик тарсаки” билан кутиб олишди  north_east

Туркияда Блинкенни “дипломатик тарсаки” билан кутиб олишди 

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Анқарадаги музокаралар чоғида Ғазо секторидан аҳолини тўлиқ эвакуация қилиш режалари йўқлигини ва ҳарбий ҳаракатларда қандайдир пауза қилиш ҳақида гаплашиш мумкинлигини айтди. Бу ҳақда 5-6 ноябрь кунлари Давлат котибининг Туркиядаги учрашувлари якунлари ҳақида ёзган “Hürriyet” газетаси хабар берди.

Қайд этилишича, Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Блинкен билан музокаралар чоғида Анқара Исроил ва Ғазо ўртасида тезроқ ўт очишни тўхтатишни кутаётганига ишора қилиб, Қўшма Штатлар тутган позицияси туфайли ўзининг халқаро обрўсига путур етказаётганига эътибор қаратган.

Блинкен ва унинг делегацияси эса Анқарада тинч аҳоли ўлимини олдини олиш ҳамда фаластинликларга инсонпарварлик ёрдамини кўпайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришини айтган.

“Америка томони Туркияни Ғазо аҳолисини тўлиқ эвакуация қилиш режаси йўқлигига ишонтирди ва "ҳамма ўз жойида қолишини" таъкидлади”, дейилади хабарда.

Маълумотларга кўра, Блинкен ва Фидан ўртасидаги музокаралар 6 ноябрь куни Анқарада бўлиб ўтган ва тахминан икки ярим соат давом этган. Туркия Ташқи ишлар вазирлигида бўлиб ўтган протокол суратида Блинкеннинг ёнидаги рамкада жойлашган Ал-Ақсо масжиди, ярим ой ва юлдуз тасвирланган металл ҳайкалча кўрсатилган.

Турк ОАВлари бу Вашингтон томонидан Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари қўллаб-қувватланаётганига қарши норозилик эканига ишонч билдирмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, 4 ноябрь куни Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳарбий амалиёти сабабли ўз элчисини маслаҳатлашувлар учун чақириб олганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Туркия Ғазо Энтони Блинкен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made