Туркия Исроилдан элчисини чақириб олди
Олам
−
04 Ноябрь 2023 7716 1 дақиқа
Туркия элчиси маслаҳатлашувлар ўтказиш учун Исроилдан чақириб олинди. Бу ҳақда Туркия Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
“Ғазо секторида давом этаётган гуманитар фожиа туфайли, Исроилнинг тинч аҳолига қарши ҳужумларини давом эттириши ва Исроилнинг қуролли тўқнашувни тўхтатишга чақириқни рад этиши ва инсонпарварлик ёрдамларининг тўсиқсиз оқими туфайли Тель-Авивдаги элчимиз Шакир Ўзкан Торунларни маслаҳатлашувлар учун Анкарага чақириб олишга қарор қилинди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Боливия Исроил билан барча дипломатик алоқаларини узди. Чили ва Колумбия эса мамлакатдаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олди. Баҳрайн эса Исроил билан иқтисодий алоқаларини узиб, элчисини чақириб олди.
Live
БарчасиСомалида самолёт Ҳинд океани қирғоғига қўнди
10 Февраль
Хитойда гуманоид робот инсонга ҳужумга қилди
10 Февраль