Баҳрайн ҳам Исроил билан алоқаларини узди
Олам
−
02 Ноябрь 2023
7656Баҳрайн Исроил билан иқтисодий алоқаларини узиб, элчисини чақириб олди. Бу ҳақда мамлакат Вакиллар кенгаши (парламентнинг қуйи палатаси) ахборот хизмати хабар берди.
“Бу қарор Баҳрайннинг Фаластин ишини ва қардош Фаластин халқининг қонуний ҳуқуқларини қўллаб-қувватловчи қатъий тарихий позициясининг тасдиғи ҳисобланади. Бу ҳақда Қирол барча конференциялар ва тадбирларда қайта ва қайта таъкидлаб ўтган эди”, дейилади баёнотда.
Шунингдек, мазкур хабар фонида Исроил элчиси ҳам қиролликни тарк этган.
Қуйи палатанинг таъкидлашича, жанговар ҳаракатларни давом эттириш, халқаро гуманитар қонунларга риоя қилмаслик нуқтайи назаридан Исроилнинг давом этаётган эскалацияси Баҳрайнни Фаластин тинч аҳолисининг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилган кўпроқ қарорлар ва чоралар кўришга мажбур қилмоқда.
Маълумот учун, Баҳрайн ва Исроил ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2020 йилда АҚШ ташаббуси билан ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Боливия ҳукумати Ғазо секторидаги амалиёт туфайли Исроил билан дипломатик муносабатларни узганини эълон қилган эди. Шунингдек, Чили ва Колумбия мамлакатдаги элчиларини маслаҳатлашув учун чақириб олганди.
LiveБарчаси