Ғазода уруш бошланганидан бери 21 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди

Олам

image

7 октябрдан бери Ғазо секторидаги жанглар оқибатида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 21,1 мингга етди. Жумладан, сўнгги 24 соат ичида 195 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги уруш вақтида 55,2 минг киши жароҳатланган.

Шунингдек, вазирликнинг Telegram-каналида эълон қилинган хабарда Исроил армияси “Носир” тиббиёт мажмуаси жойлашган ҳудудга ҳужумларини кучайтиргани қайд этилган.

"Биз “Аш-Шифа” шифохонаси билан содир бўлган сценарий у билан такрорланишидан қўрқамиз. Биз халқаро ташкилотларни тиббиёт мажмуаси, унинг ходимлари, ярадорлар, касаллар ва минглаб кўчирилган одамларни ҳимоя қилиш учун самарали ва шошилинч чоралар кўришга чақирамиз”, дейилади баёнотда.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги уруш 7 октябрда бошланган. Исроил томони маълумотларига кўра, 1,2 минг киши ҳалок бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Исроилнинг Ғазо сектори марказидаги Ал-Мағози қочқинлар лагерига уюштирган ҳужумида камида 70 киши ҳалок бўлганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Исроил Ғазо ҲАМАС

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг