Ғазода озиқ-овқат захиралари тугаш арафасида – БМТ

Олам

image

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Фаластин ҳудудларидаги Жаҳон озиқ-овқат дастури директори Антуан Ренар ташкилотнинг Ғазо сектори шимолидаги юз минглаб одамлар учун озиқ-овқат захиралари бир ярим ҳафта ичида тугаши ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда у “Financial Times” нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Ренарнинг маълум қилишича, агар Исроил дарҳол гуманитар ёрдам ҳажмини сезиларли даражада оширишга рухсат бермаса, икки ҳафта ичида ташкилот Ғазо шимолидаги одамларга иссиқ таом етказиб бера олмайди, бир ҳафта ичида эса нон тугаб қолиши мумкин.

“Уруш бошланганидан бир йил ўтиб, биз ҳали ҳам кундалик операцияларни амалга ошириш заруратига дуч келмоқдамиз. Бу мутлақо чидаб бўлмас ҳолатдир”, дейди у.

Исроил доимий равишда Ғазо секторига ёрдам етказиб беришни чеклаётганини инкор этиб келади. Кеча, 16 октябрь куни эса Исроил ҳукумати Иордания томонидан тақдим этилган озиқ-овқат, сув ва тиббий анжомлар ортилган 50 та юк машинаси Ғазо шимолига етиб келганини маълум қилган.

Бироқ Жаҳон озиқ-овқат дастури директори ушбу ҳажмлар етарли эмаслигини ва улар атиги 12 юк машинаси миқдоридаги буғдой унини олганини, бу эса фақатгина одамларнинг бир қисмини озиқлантириш учун етишини таъкидлаган.

“Ҳозирги очлик аввалгисидан ҳам ёмонроқ. Бугун ҳеч нарса қолмаган… Ерда ўсадиган егулик йўқ, консерва маҳсулотлари эса жуда қиммат, ҳатто мавжуд бўлса ҳам, уларни сотиб олиш учун чексиз пул керак”, дейди Жабалия шаҳридаги тўрт фарзанднинг отаси, адвокат Иброҳим ал-Ҳарабиший.

Унинг сўзларига кўра, Ғазо аҳолисида буғдой уни бор, лекин нон йўқ. Чунки улар печни ёқиш учун ўтин йиғишдан қўрқади.

БМТ маълумотларига кўра, ҳозирда Ғазо секторида тахминан 1,4 миллион киши сув ва озиқ-овқат етишмаслигидан азият чекмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ агар Ғазо секторидаги гуманитар инқироз ноябрь ўрталарига қадар ҳал қилинмаса, Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатишини маълум қилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ озиқ-овқат Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made