Ғазода қурбонлар сони 28 минг 340 нафарга етди
Олам
−
12 Февраль
2733Фаластин-Исроил можароси бошланганидан бери Ғазо секторида камида 28 минг 340 киши ҳалок бўлди ва яна 67 984 киши жароҳатланди. Бу ҳақда анклав Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига таяниб, ТАСС хабар берди.
Вазирлик баёнотига кўра, сўнгги 24 соат ичида секторда 164 киши ҳарбий амалиётлар қурбони бўлган, яна 200 га яқин киши яраланган.
Маълумот учун, 2023 йил 7 октябрда Исроил Ғазони тўлиқ блокадага олганини эълон қилиб, Ливан ва Суриянинг айрим ҳудудларига зарбалар беришни бошлаган. Шундан сўнг, тўқнашувлар қуруқлик ва Ғарбий Соҳилда ҳам давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарадош ҳудудларига зарба бериши оқибатида 100 киши ҳалок бўлиб, 230 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар бергандик.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси