Исроил Ғазони бомбардимон қилиши оқибатида яна 100 киши ҳалок бўлди
Олам
−
12 Февраль
4629Исроил Ғазо секторининг Миср билан чегарадош ҳудудларига зарба бериши оқибатида 100 киши ҳалок бўлиб, 230 дан ортиқ киши жароҳатланди. Уларнинг аксарияти аёллар ва болалардир.
Исроил Ғазо секторининг анклав жанубида жойлашган Миср билан чегарадош ҳудудларига зарба беришда давом этмоқда. Бу ҳақда Ливаннинг "Ал-Маядин" телеканалига таяниб, ТАСС хабар берди.
Қайд этилишича, қутқарувчилар ва тез ёрдам ходимлари Рафаҳдаги бомбардимондан сўнг вайроналар остида қолган тинч аҳоли вакилларига ҳали етиб бора олмаяпти. Жароҳатланган аёллар ва болалар ҳолати аянчли аҳволда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни ҳам Исроил мудофаа кучлари Ғазо секторининг жанубий қисмига зарбалар берганди.
Сарвар Хуррамов
LiveБарчаси