Ғазода 25 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди – БМТ
Олам
−
24 Январь
2656Ғазодаги қуролли можаронинг жорий босқичи бошланганидан бери 25 мингдан ортиқ тинч аҳоли ҳалок бўлди. Бу ҳақда БМТ ташкилотнинг гуманитар агентликлари маълумотларига таяниб, хабар берди.
БМТнинг гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси 62 мингдан ортиқ фаластинлик яраланганини маълум қилган.
Бошқа нарсалар қаторида, БМТ сектор шифохоналаридаги беморлар тақдиридан хавотир билдирган, чунки ҳозирда Ғазода атиги 14 шифохона фаолият кўрсатмоқда. Уч ойдан ортиқ давом этган шиддатли портлашлар туфайли тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёж маҳаллий соғлиқни сақлаш тизимининг имкониятларидан анча юқори.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти матбуот котиби Кристиан Линдмайернинг айтишича, Ғазодаги Ал-Хайр шифохонаси ҳаво ҳужумлари остида, Носир клиникаси деярли қамалда ва унга кириш блокланган.
"Ҳодисалар даҳшатли сценарий бўйича ривожланмоқда: одамлар кейинги дақиқалар уларга нима олиб келишини билишмайди", дейди у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь