Ғазо Маршалл режасига муҳтож – Фаластин Бош вазири
Олам
−
04 Март
5446Фаластин муваққат ҳукумати Бош вазири Муҳаммад Штайе Ғарбий Соҳилдаги Рамаллоҳда АҚШ Конгресси аъзолари, жумладан, сенаторлар Кори Букер ва Майкл Беннеттдан иборат делегация билан учрашди. Бу ҳақда Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги хабар берди.
"Ғазо сектори Исроил агрессияси туфайли мисли кўрилмаган гуманитар фалокатга дуч келмоқда. Исроил тажовузи тўхтатилгач, Ғазога қайта қуриш ва иқтисодиётни тиклашни ўз ичига олган “Маршалл режаси” керак”, дейди Штайе сенаторларга.
У яна Қўшма Штатларни “зудлик билан ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватлашга, Ғазо секторига гуманитар ёрдам ўтказиш жойларини очишга ва инсонпарварлик инқирози учун зарур хизматларни кўрсатишга кўмаклашишга” чақирди.
Ҳукумат раҳбарининг сўзларига кўра, БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни қўллаб-қувватловчи резолюция қабул қилинишига йўл қўймаслик учун АҚШ ветосидан бир неча бор фойдаланиш Исроилни халқаро ниқоб остида кўпроқ қон тўкишга ундайди. У АҚШни Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиш сўровига вето қўймасликка ва уни икки томонлама асосда давлат сифатида тан олишга чақирди.
Шунингдек, Муҳаммад Штайе Қўшма Штатлардан БМТнинг Яқин Шарқдаги Фаластинлик қочқинларга ёрдам ва ишлар агентлиги (UNRWA)ни молиялаштиришни қайтадан бошлашни сўради.
"UNRWA юз минглаб фаластинликларга ёрдам беришга ҳисса қўшмоқда, Исроил эса қотиллик, очлик ва вайронагарчилик орқали геноциднинг барча шаклларини амалга оширмоқда", деган Бош вазир.
У сенаторларга "Исроил агрессияси ва кўчманчи терроризми содир бўлаётган Ғарбий Соҳилдаги вазият" ҳақида ҳам маълумот берган.
LiveБарчаси