Ғазо болалар учун энг хавфли жой – UNICEF
Олам
−
03 Декабрь 2023
4993UNICEF ижрочи директори Кэтрин Рассел Ғазо сектори яна болалар учун энг хавфли жойга айланганини айтди ва можаро томонларини уларни ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солишга чақирди.
"Бугун Ғазо яна болалар учун энг хавфли жойга айланди. Қиш келди. Можаронинг барча томонлари қаерда бўлишидан қатъи назар, барча болаларнинг ҳаёти ва фаровонлигини ҳимоя қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилишлари керак. Бундан буён бу мужарода болалар ўлмаслиги керак”, дейилади Расселлнинг Х ижтимоий тармоғидаги (собиқ Twitter) постида.
22 ноябрь куни Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати Миср ва Қатар воситачилигида Исроил билан Ғазо секторида тўрт кунлик гуманитар сулҳ бўйича келишувга эришгани ва у 24 ноябрдан кучга кирганини эълон қилди. Келишувлар Исроил қамоқхоналаридаги болалар ва аёлларни озод қилиш эвазига анклавда сақланаётган болалар ва аёлларни озод қилишни назарда тутган. 1 декабрь куни эрталаб Исроил мудофаа кучлари ҲАМАСни сулҳни бузганликда айблаб, Ғазо секторида жанговар ҳаракатларни қайта бошлаганини маълум қилди.
Октябрь ойи охирида UNICEF Исроил армияси шиддатли ўққа тутаётган Ғазо секторида ҳар куни 400 дан ортиқ болалар ҳалок бўлган ёки яралангани ҳақида хабар берган эди. Жамғарма вакилининг сўзларига кўра, Ғазо моҳиятан болалар қабристонига айланган. ЖССТ маълумотларига кўра, Ғазо секторида ўртача ҳар 10 дақиқада бир бола вафот этади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Рассел Ғазо секторидаги 48 кунлик бомбардимон даврида 5300 дан ортиқ фаластинлик бола ҳалок бўлганини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь