Ғазалкентда қотилликда гумонланаётган жиноий гуруҳ қўлга олинди
3-саҳифа
−
13 июл 2023 12136 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида пичоқбозлик бўлаётгани ва машина багажида одам жасади олиб кетилаётгани айтилган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, пичоқбозлик бўлгани айтилган видеода Ғазалкент шаҳрида Ички ишлар вазирлиги Жиноят қидирув хизмати ходимлари томонидан жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олиш жараёни акс этган. Ушбу гуруҳ аъзолари Тошкент шаҳри Олмазор туманида қотиллик содир этганликда гумонланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат жорий йилнинг 26 июнь куни тахминан соат 17:00 ларда рўй берган.
"Ҳозирда жиноят ишига оид тезкор-қидирув ҳаракатлари давом этаётганини инобатга олган ҳолда, ишга оид бошқа маълумотлар ошкор этилмайди", дейилади расмий муносабатда.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август