Гавайилик олим астероидга “соябон” улаш орқали глобал исишнинг олдини олмоқчи

Технология

image

Гавайи университети Астрономия бўлими астрономи Иштван Сапуди глобал исиш билан курашишнинг янги усулини таклиф этди. Унга кўра қуёш қалқони ва қўлга киритилган астероиддан фойдаланилади. Бу ҳақда “Sciencetimes” нашри хабар берди.

Ғояга кўра, астероидни тутиб, Ер яқинига жойлаштириш ва қуёш нурларининг бир қисмини тўсиб қўйиш учун унга соябон боғлаш мумкин. Энг муҳими, бу ғояни амалга ошириш мумкин. Сабаби NASA'нинг билдиришича, инсоният астероидларни йўналтира олиш имкониятига эга. Сапудининг фикрича, агар тадқиқот ишлари тезроқ бошланса,  кеч бўлмасидан бу ғояни амалга татбиқ этиш мумкин. Тадқиқотчи бу ўнлаб йиллар ичида иқлим ўзгаришини юмшатиш учун ишлайдиган дизайнни яратишга ёрдам беришига умид қилмоқда.

Сапуди қуёш нурланишини 1,7% га камайтиришни мақсад қилган, чунки бу глобал ҳарорат кўтарилишининг олдини олиш учун зарур бўлган тахминий миқдор.  Глобал ҳароратни пасайтиришнинг энг тўғри ечимларидан бири бу ерни Қуёш нурларининг бир қисмидан ҳимоя қилишдир. Аммо тортишиш кучларини мувозанатлаш ва қуёш радиацияси босими сабаб қалқон учиб кетмаслиги учун унинг ҳажмини катта қилиш зарур. Бундай катта вазнли “соябон”ни ясаш ва коинотга олиб чиқиш эса анчагина ташвиш туғдиради.

Бундан ташқари, ҳатто кичкина астероиднинг оғирлиги ҳам миллионлаб тоннани ташкил этади ва ҳозирда инсоният бу тош бўлакларини қайта ишлаш ва уларни исталган ҳудудга жойлаштириш учун талаб этиладиган технологияларга эга эмас. Шунингдек, қалқонни астероид билан боғлайдиган енгил, аммо кучли Графен арқонни ишлаб чиқиш ҳам жуда муҳимдир.

Эслатиб ўтамиз, NASA қимматбаҳо металларга бой, деб тахмин қилинаётган Psyche-16 астероиди томон шу номдаги космик кемани учиришга ҳозирлик


Мақола муаллифи

Теглар

астероид NASA Астрономия глобал исиш соябон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made