“Гарри Поттер”даги Хагрид роли ижрочиси Робби Колтрейн вафот этди

Маданият-санъат

image

Кеча, 14 октябрь куни британиялик актёр Робби Колтрейн Шотландиянинг Фолкерк шаҳри яқинидаги шифохонада, 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда BBC нашри хабар берди.

Колтрейн томошабинларга “Гарри Поттер” сериалидаги “Хогвартс” сеҳргарлик мактабининг ўқитувчиси, Поттернинг асосий қўриқчиси ва ўрмончи Рубеус Хагрид роли билан яхши таниш.

Шотландия биринчи вазири Никола Стержен Колтрейннинг ўлимини “жуда қайғули хабар” деб атади.

“Жуда ачинарли хабар. У комедиядан тортиб қаттиқ драмага қадар жуда катта диапазонга эга актёр эди. Унинг барча роллари ичида мен учун энг севимлиси “Cracker” фильмидаги Фитц образи эди. У ўз йўналишида Шотландия афсонаси”, дейди у.

Актёрнинг вафотига айнан нима сабаб бўлгани айтилмаган бўлса-да, у сўнги йилларда остеоартрит касаллиги билан курашган, (оёқ бўғимининг яллиғланиши – тахр). У тиззасидаги давомий оғриқлар сабаб қўлтиқ таёқ ва ногиронлар аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлган.

Маълумот ўрнида, Робби Колтрейн 1950 йилнинг 30 март куни Шотландиянинг Саут-Ланаркшир шаҳрида туғилган. Унинг Спенсер исмли ўғли ва Элис исмли қизи бор. У “Гарри Поттер”дан ташқари Британиянинг “Cracker” детектив сериалида жиноий психолог ва Жеймс Бонд ҳақидаги икки фильмда россиялик мафиоз, собиқ КГБ агенти Валентин Жуковский ролларини ижро этган. Актёр 2006 йилда драматургиядаги хизматлари учун “Британия империяси ордени” билан тақдирланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Гарри Поттер

Баҳолаганлар

140

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг