Гарет Бэйл “Реал”дан кетишни хоҳлаяпти

Спорт 3489
image

"Реал Мадрид" ҳужумчиси Гарет Бэйл жамоани тарк этишни ва бошқа клубнинг бир қисмига айланишни истамоқда. Бу ҳақда “Gazeta.ru” хабар бермоқда.

31 ёшли футболчининг сўзларига кўра, аввалроқ "Реал Мадрид" барча трансфер таклифларини тўсиб қўйган. Шунинг учун, футболчи клуб раҳбарияти билан кетиш истаги ҳақида гаплашди.

"Мен ҳали ҳам ғайратлиман,  футбол ўйнашни хоҳлайман, аммо барчаси клубга боғлиқ, улар ҳамма нарсани назорат қилишади. Менда амалдаги шартнома бор, лекин мен бошқа лойиҳанинг бир бўлаги бўлишни хоҳлайман. 31 ёшдаман ва жуда яхши формадаман. Ҳали жуда кўп нарсаларни қила оламан, деб ўйлайман. Келинг, барчаси қандай тугашини кўрайлик", дейди Бэйл.

Бэйлнинг амалдаги шартномаси 2022 йил 30 июнгача тузилган. Айни вақтда ҳужумчининг трансфер нархи 32 миллион еврога баҳоланмоқда.

2019/20 йилги мавсумда уэлслик футболчи "Реал" таркибида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, учта гол урди ва иккита голли пас берди. Мадридликлар билан жами 249 та ўйин ўтказди. 

Бэйл 2013 йилда Испаниянинг "Тоттенхем" клубидан трансфер қилинган, унинг трансфери учун "Реал Мадрид" 101 миллион евро тўлаган.

Рушанабону Султонова

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 75
Рейтинг: 3.1
t
×