Ғарбнинг Россияни мағлуб этиш истаги умидсиз – Орбан

Олам

image

Ғарбнинг Украинадаги можарода Россияни мағлуб этиш истаги умидсиз. Бу ҳақда Венгрия Бош вазири Виктор Орбан “Kosut” радиостанциясининг эрталабки дастурида сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Орбан тонгги дастурдаги чиқишида анчадан буён айтиб келаётган фикрларини яна такрорлади. У Ғарб Украина ва Россия ўртасидаги можарода ҳеч қачон ўз мақсадларига эриша олмаслиги ва Венгрияда НАТОнинг Украинадаги ҳарбий миссиясида қатнашиш истаги йўқлигини айтди.

“Расмий Будапешт бунинг учун ўз қўшинлари, қурол-яроғи ёки молиявий ресурсларини Киевга юбормайди”, дея қўшимча қилди Венгрия Бош вазири.

Виктор Орбан мазкур нейтралитет борасида альянс Бош котиби Йенс Столтенберг ва унинг вориси сифатида кўрилаётган ҳамда ҳозирда Нидерландия Бош вазири вазифасини бажараётган Марк Рютте билан келишиб олганини эслади.

Шунингдек, Венгрия ҳукумат раҳбари Ғарб давлатларининг можарога тўғридан тўғри аралашувидан норози. Унга кўра, НАТО аъзолари фронт чизиғига яқинлашган ҳолда, айни дамда Украинадаги урушга бевосита аралашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, дастлаб уч давлат Туркия, Венгрия ва Руминия янги раҳбарга нисбатан ўз эътирозларини билдирганди ва бу номзодга қарши эди. Марк Рютте эса норози томонлар билан бирма-бир консенсусга эришиш йўлидан борди. Венгрия билан вазият бироз мураккаброқ эди. Бироқ 18 июнь куни Голландия Бош вазири Венгрия ҳукуматидан Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни талаб қилмаслигига ваъда берганидан кейин Будапешт ҳам ўзининг бу борадаги дастлабки позициясини ўзгартирди.


Мақола муаллифи

Теглар

НАТО Ғарб Орбан Марк Рютте

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг