Ғарб Украинадан тажриба майдони сифатида фойдаланмоқда – Захарова

Олам

image

Ғарб Украинадан минтақадаги ўз манфаатлари йўлида ва тажриба майдони сифатида фойдаланмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова айтди. 

“Ғарб Украинадан ўз манфаатларини кўзлаб, вазиятни беқарорлаштириш ва айрим жараёнларга таъсир ўтказиш учун фойдаланмоқда, бизни эса айбдор қилиб қўймоқчи”, дейди Захарова.

Шу билан бирга, Захарова бундай вазиятда Россиянинг “тажовузкорлиги” ва унинг халқаро ҳуқуқни бузганлиги тўғрисидаги далиллар йўқлигини таъкидлади.

“Улар Украинани экспериментлар учун майдон сифатида олдилар, бечора украиналиклар”, дея қўшимча қилди Захарова.

Аввалроқ, Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот билан чиққанди. Унда Буюк Британия Ташқи ишлар вазирлиги Россия Федерациясининг Украинага бостириб киришидан кейинги режаларини эълон қилган. Шунингдек, баёнотда Россиянинг ҳарбий кучайиши шароитида Кремлнинг Украинада россияпараст сиёсатчини ҳокимият тепасига олиб келиш режаси алоҳида роль ўйнаши мумкинлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилган. 

Захарова эса Британия Ташқи ишлар вазирлигининг ҳаракатларини “зарарли ахборот тажовузкорлиги” деб атаган.

Маълумот ўрнида, АҚШ Россиянинг Украинага  “босқини” жорий йил январь-февраль ойларининг ўрталарида бошланиши мумкинлигини маълум қилди.

Бунга жавобан Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси Оқ уйнинг Украинага босқин уюштириш вақти ҳақидаги баёнотини сохта ва ахборот босими дея атаган.

“Conflict Intelligence Team” (CIT) эса Россия “Искандар” ракеталар мажмуасини ва яна бошқа оғир техникаларни ғарбий чегаралари томон ташиётганини  маълум қилди. Унга кўра, ракеталар комплекси ва зирҳли артиллерия ортилган поездлар мамлакат Шарқий ҳарбий округидан ғарбга томон ҳаракатланган.

Шу ўринда, Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили ҳам Британия Украинага қурол юбораётганини, аллақачон олтита рейс келганини айтди.

Бундан ташқари, Канада ҳам махсус топшириқлар бўлинмасининг кичик контингентини НАТО ҳарбий альянси ва Россия ўртасидаги зиддият кучайган бир пайтда Украинага жойлаштирди. Шунингдек, Буюк Британия Қуролли Кучларининг махсус операциялар учун ташкил этилган элита ҳарбий бўлинмасининг 30 нафар жангчисини Украинага юборди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг