Ғарб Исроилга таъсири йўқлигидан тушкунликка тушди – “Bloomberg”

Олам

image

Ғарб давлатлари Исроил сиёсатига, айниқса, Яқин Шарқ можароси масалаларида таъсир ўтказиш имкониятлари чекланганидан хавотирда. Бу ҳақда манбаларга таяниб, “Bloomberg” хабар берди.

Манбага кўра, Тель-Авивга “таъсирнинг йўқлиги туфайли Вашингтонда умидсизлик бор”, бу эса АҚШда яқинда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ўтказилишини инобатга олган ҳолда, Исроил катта ҳаракат эркинлигига эга эканлигини англатади. Франция расмийлари ҳам АҚШ Исроилга, айниқса, Ливан масаласида ҳеч қандай босим ўтказмаётганини билдириб келмоқда.

Яқин Шарқ инқирозининг янада кучайиши нефть ва ёқилғи нархларининг ошишига олиб келиши, бу эса демократларнинг позицияларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлса-да, Америка маъмурияти чет элда ва мамлакат ичида чоралар кўришга тайёр эмас. 

“Bloomberg”нинг ёзишича, ҳозирда Исроилнинг иттифоқчилари уларга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмасдан, “воқеаларнинг ривожини шунчаки кузатмоқда”. Вашингтон, шунингдек, Исроил Ливандаги муваффақиятлари ва Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати учун етказган зарарни ҳаддан ташқари ошириб, Эрон бунга қанчалик жиддий жавоб бериши мумкинлигини кам баҳолаётганидан хавотирда.

Тель-Авивнинг Ливандаги ҳаракатларига шубҳаларни АҚШ Давлат департаменти раҳбарининг собиқ биринчи ўринбосари Венди Шерман билдирди.

“Тарих Ливандаги операцияга нисбатан Исроил томонида эмас. Шунинг учун мен АҚШ Президенти Жо Байден маъмуриятининг нима бўлаётганига шубҳаларини тушунаман”, дейди АҚШнинг собиқ юқори мартабали дипломати.

23 сентябрь куни Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ” тузилмаларига қарши “Шимолнинг ўқлари” операциясини бошлади ва бу операция давомида Ливан ташкилотининг ҳарбий объектларига йирик ҳаво ҳужумлари уюштирди. 27 сентябрь куни содир этилган ҳужумлардан бирида Байрутда “Ҳизбуллоҳ” бош котиби Ҳасан Насруллоҳ ўлдирилди. Ташкилот унинг ўлимини тасдиқлади ва Исроилга қарши туришда давом этишга ваъда берди. 1 октябрга ўтар кечаси Исроил армияси Ливан жанубидаги чегара ҳудудларида қуруқликдаги операция бошланганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яқин Шарқ Исроил

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг