“Ғани ва Абдулла олов билан ўйнашмоқда” – АҚШлик дипломат
Олам
−
26 Март 2020
16827Афғонистоннинг душманлари мамлакатдаги вазиятни кузатиб турган пайтда, Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла олов билан ўйнашяпти. Исмини ошкор қилишни истамаган америкалик дипломат ана шундай фикрда. Бу ҳақда Tolo News нашри хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, расмий Вашингтон Ғани ва Абдулла ўртасидаги сиёсий инқирозни давом этаётганидан жиддий хавотирда. Агар ушбу жараён давом этса, Қўшма Штатлар Афғонистонга ёрдам беришдан бош тортиши мумкин.
"Ғани ва Абдулланинг ҳаракатлари ўт билан ўйнашишга ўхшайди. Душманлар ушбу жараёнларни кузатиб турибди. Эҳтимол, уларнинг орасида вазиятдан ўзларининг фойдаси учун фойдаланмоқчи бўлганлар ҳам бордир", дейди америкалик дипломат.
Дипломатнинг таъкидлашича, тинчлик жараёни кетаётган бир пайтда бундай инқироз ўта ноўриндир. Бу "Толибон" ҳаракатининг мамлакатга босимини кучайтиради. Энг ачинарлиси, ушбу инқироз афғон халқи бошига катта кулфат келтириши мумкин.
“Абдулла ва Ғани сабаб келиб чиққан ушбу сиёсий инқироз мамлакатда толибларнинг ҳаракатини кучайтиради. Абдулла ва Ғани ўртасида келишувнинг йўқлиги туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавф ҳақида жиддий ташвишдамиз. Биз параллел ҳукуматга қаршимиз", дейди дипломат.
Расмий Вашингтоннинг давом этаётган сиёсий инқирозга жавобан Афғонистонга ёрдамни қисқартириш борасидаги саъй-ҳаракатлари афғонларда хавотирни янада оширди. Халқ ҳам, афғонистонлик сиёсатчилар ҳам тезроқ бу инқирозни тезроқ тугашини хоҳламоқда.
"Умид қиламанки, Қўшма Штатлар Афғонистон халқи ва ҳукумати билан қолади", дейди Афғонистон парламенти аъзоси Абдул Саттор.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг собиқ вице-президенти Абдулла Абдулла мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг натижаларини тан олмади ва ўзини ғалаба қозонганини эълон қилди. Жорий йилнинг 10 март куни Ашраф Ғани ва Абдулла Абдулла президентлик қасамёдини қабул қилди. Кейин эса ушбу жараёндан ранжиган АҚШ, жорий йилнинг 24 март куни Афғонистонга ёрдам берилишини қисқартирганини эълон қилди.
LiveБарчаси