Гамбургда хавфли вирус туфайли асосий вокзал ёпилди
Олам
−
02 Октябрь
5132Германиянинг Гамбург шаҳри полицияси Марбург иситмаси билан касалланган эркак поездлардан бирида келгани эҳтимоли туфайли шаҳарнинг бош вокзалини қисман ёпиб қўйди. Бу ҳақда “Hamburger Morgenpost” хабар берди.
“Икки киши ҳамроҳликда тезюрар поездда келди ва улардан бири Марбург вирусини юқтирган деб тахмин қилинмоқда", дейилади хабарда.
Нашрнинг ёзишича, йўловчи Руандадан Франкфуртга учган самолётда мамлакатга келган. Гамбургга етиб келишидан сал аввал эркак танишига қўнғироқ қилиб, иситмаси кўтарилиб кетганини, Руандада эса Марбург иситмаси юққан одам билан алоқада бўлганини тан олган.
Полиция инфекциянинг эҳтимолий тарқалишини кечиктириш учун Гамбург марказий вокзалининг кириш ва чиқиш йўлагини қисман ёпиб қўйган. Вокзал биносига хавфли инфекцияга чалинган беморларни ташиш учун жиҳозланган махсус тез ёрдам машинаси етиб борган.
Маълумот учун, Руанада Марбург иситмасидан тўққиз киши вафот этган, 27 киши эса касалликни юқтирган. Вирус одамга инфекцияни юқтирган шахсларнинг биологик суюқликлари билан бевосита алоқа орқали тарқалади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, Марбург иситмасини даволаш учун рўйхатдан ўтган вакцина ёки препаратлар мавжуд эмас. Беморларнинг омон қолиш даражасини ошириш учун махсус терапия (оғиз орқали ёки томир ичига суюқлик киритиш) ва симптоматик даволаш қўлланилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь