Ғалаба ҳеч нарсани ўзгартирмайди – Анчелотти

Спорт

image

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелотти 20 февралга ўтар кечаси Мадридда бўлиб ўтадиган “Манчестер Сити”га қарши 2024/2025 йилги Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйини ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Вазият ўша-ўша. “Сити”нинг мағлубияти кейинги ўйинда қандай ўйнаш ҳақидаги фикрларимизни ўзгартира олмайди. Бизда шунчаки кичик устунлик бор, лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Иккинчи ўйинга жуда яхши тайёргарлик кўришимиз керак. Биз учун мавсум энди бошланмоқда”, дейди Анчелотти.

Жамоалар ўртасидаги Манчестерда бўлиб ўтган биринчи ўйин 3:2 ҳисобида мадридликлар фойдасига ҳал бўлди. Ўйин давомида “шаҳарликлар” икки марта олдинга чиқиб олди, аммо иккинчи бўлимга қўшиб берилган вақтда гол ўтказиб юбориб, дуранг натижани сақлаб қола олмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Сити” устози Пеп Гвардиола учрашув ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашганди.

Гвардиолага кўра, ҳозирги “Сити”да олдингидай барқарорлик йўқ.


Мақола муаллифи

Теглар

Пеп Гвардиола Реал Мадрид Карло Анчелотти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг