Гаити Президентининг ўлдирилишида қатнашган тўрт киши йўқ қилинди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Гаити ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари мамлакат Президенти Жовенель Моизнинг ўлдирилишида иштирок этган тўрт нафар ёлланма қотилни йўқ қилди ва яна иккитасини ҳибсга олди. Бу ҳақда Гаити Миллий полицияси раҳбари Леон Шарль давлат телевидениесида чиқиш пайтида айтиб ўтган.  

“Улардан тўрт нафари ўлдирилди, яна иккитаси бизнинг назоратимизда ва сўроқ қилинмоқда. Гаровга олинган уч полициячи озод қилинди”, деган у. 

Аввалроқ, Моизни ўлдиришда гумон қилинган шахслар ҳибсга олингани ҳақида хабар бергандик.  

Эслатиб ўтамиз, 7 июлга ўтар тунда Гаити Президенти Жовенель Моиз мамлакат пойтахти Порт-о-Пренседа жойлашган Пелерин қароргоҳида ўлдириб кетилди. Республика Бош вазири Клод Жозефнинг сўзларига кўра, ҳужумни амалга оширган номаълум шахслар гуруҳининг баъзилари испан тилида гаплашган. Гаитида эса француз тили расмий тил ҳисобланади, лекин аҳолининг деярли ҳаммаси гаити креол тилида гаплашади.  

Маълумот ўрнида, муваққат Президент сайлангунга қадар мамлакат Бош вазир бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши томонидан бошқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Президент Гаити

Баҳолаганлар

256

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг