ФВВ огоҳлантириш билан чиқди
Local
−
29 January 8249 1 minute
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини сумалаклар ва томдан тушиши мумкин бўлган муз бўлакларидан эҳтиёт бўлишга чақирди.
Вазирлик қуйидаги хавфсизлик чораларига риоя қилишга чақирган:
- “Қор массалари, сумалак ва музлар бўлиши мумкин бўлган томлари баланд уйларга яқинлашманг ва болаларнинг бундай жойларда ўйнаши ва бўлишига йўл қўйманг;
- Агарда хавфли жойда панжараси, огоҳлантирувчи белгилари мавжуд бўлса, улардан ўтишга уринманг, хавфли жойни бошқа йўл билан айланиб ўтинг;
- Қулоқчин таққан ҳолда кўчада юрманг, томдан тушаётган қор массалари шовқинини эшитмаслигингиз мумкин;
- Пиёдалар йўлакчаси бўйлаб ҳаракатланаётганда, юқори қаватларда шубҳали шовқинни эшитсангиз, тўхтамаслигингиз керак, бошингизни кўтаринг ва у ерда нима бўлганини ўйлаб кўринг. Эҳтимол, бу қор массалари ёки сумалак ва музлар тушаётган бўлиши мумкин. Бундай вақтда қочиб кета олмайсиз, имкон қадар тезроқ бино деворига ёпишиш керак, бу хавфсиз бўлишга хизмат қилади;
- Автотранспорт воситаларини томи баланд бинолар ёки тепасида қор массалари, сумалак ва музлар бўлган иншоотлар яқинига қўйманг;
- Агар одам томдан тушган қор массалари, сумалак ва музлар туфайли жароҳатланса, дарҳол тез ёрдам чақириш керак”, дейилади вазирлик хабарида.
Алиқулов Жавоҳир
Live
All
Ohangaronda yuk mashinasi yonib ketdi
01 November
Bo'zsuvga o'zini tashlagan qiz qutqarib qolindi
01 November
Toshkent atrofida yana dalalar yoqilyapti
01 November