ФВВ “Қамчиқ” довонида ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Жамият
−
08 Октябрь 2021
4089Жорий йилнинг 9-10 октябрь кунлари Ўзбекистонга совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши ҳамда тоғли ҳудудларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучайиши, кўринувчанлик ёмонлашиши сабаб Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди.
Қайд этилишича, 9-10 октябрь кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довони ҳудудида ёғингарчилик (ёмғир-қор), вақти-вақти билан кучли ёғингарчилик, туман, кўринувчанлик 50 метргача пасайиши, шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда. Автойўлда яхвонлик юзага келиши мумкин.
“Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчилардан довон йўлида ҳаракатланаётган вақтда барча хавфсизлик чораларини кўришларини сўраб қолади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 октябрга ўтар тунда “Қамчиқ” довонида қор ёққан, ўша куни тонгда довонда 4 та машина ЙТҲга учраганди.
LiveБарчаси