ФВВ ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди

Жамият

image

Қамчиқ довонидаги вазият сабабли Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳайдовчиларга огоҳлантириш билан чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram саҳифасида видео жойланган.

“Қамчиқ” довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 235-242 километрлари оралиғида қор ёғаётгани сабабли ҳайдовчиларни огоҳликка чақирамиз. 
Ҳурматли ҳайдовчилар, “Қамчиқ” довонида ҳаракатланиш вақтида йўл қоидаларига қатъий риоя қилиб, хавфсизлик тасмаларини ўзингиз ҳамда ёнингиздаги йўловчиларга тақиб ҳаракатланишингизни илтимос қиламиз”, дейилади вазирлик огоҳлантиришида.

Шунингдек, йўлларда, хавфли бурилишларда ҳаракатланаётганда эҳтиёткор бўлиш, тезликни оширмасдан, оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланиш ҳам сўралган.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни “Қамчиқ” довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпиб қўйилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФВВ Қамчиқ довони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг