“Қамчиқ” довонидан ўтувчи йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилди
Жамият
−
27 Сентябрь 2023
5535“Қамчиқ” довонидан ўтувчи халқаро аҳамиятдаги А-373 автомобиль йўлининг бир қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ЙҲХХ хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 27 сентябрь куни “Қамчиқ” довонидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 221-километридаги “Оҳангаронсой” кўпригида таъмирлаш ишлари бошланган. Шу муносабат билан мазкур йўлнинг Тошкент-Водий йўналиши вақтинча ёпилиб, бетон тўсиқлар ёрдамида иккига ажратилган ва қарама-қарши йўналишлар ташкил этилган.
“Ҳайдовчиларни огоҳлантирувчи ва уларга йўналишларни кўрсатувчи ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлайдиган тегишли белгилар ўрнатилган. Шунингдек, тунги вақтда ҳам хавфсизликни таъминлаш мақсадида вақтинча ташкил этилган йўналишларга чироқлар ўрнатилиб, йўналиш кўрсатувчи белгиларни ҳам ёритиш чоралари кўрилган”, дейилади бу ҳақдаги хабарда.
Шунингдек, ЙҲХХ барча ҳайдовчилардан мазкур жойдан ҳаракатланиб ўтишда тартибга солувчиларнинг ишораларига, йўл белгилари ва чизиқларининг талабларига риоя этган ҳолда, тезликни оширмасдан, эҳтиёткорлик билан ҳаракатланишини сўраган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15