Футзал: Ўзбекистон Нидерландия билан дуранг қайд этди

Спорт

image

Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олди. Тошкентдаги “Ҳумо арена”да бўлиб ўтган Ўзбекистон-Нидерландия ўртасидаги учрашув дуранг натижа билан якунланди.

Учрашувнинг илк голини 4-дақиқада голландиялик Тевфик Чеяр киритди ва ўйинда ҳисобни очди. Элбек Тўлқинов эса ҳисобни тенглаштирди. Ўйиннинг 1-бўлими 1:1 ҳисоби билан якунланди.

Иккинчи бўлимда эса Нидерландия яна ҳисобда олдинга чиқиб олди. Бу сафарги гол муаллифи – Исмоил Оддуҳ. 36-дақиқада Ихтиёр Ропиев ҳисобни тенглаштирди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Оддуҳ дублни расмийлаштириб, жамоасининг ҳисобда олдинга олиб чиқди. 39-дақиқада Ҳусниддин Нишонов мувозанатни тиклади.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистон тарихда биринчи марта ФИФА таснифидаги турнирга мезбонлик қилмоқда. Ўзбекистон футзал терма жамоаси эса 3-марта Жаҳон чемпионатида иштирок этади.

Маълумот учун, Жаҳон чемпионати 6 октябрга қадар давом этади. Тошкент ва Бухоро шаҳридан ташқари Андижон шаҳрида турнир ўйинлари ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда футзал бўйича Жаҳон чемпионати старт олиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Ўзбекистон-Нидерландия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг