Футболчилар “Келажак бунёдкори” медалини қабул қилиб олди
Спорт
−
13 Сентябрь 2023
4024Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) раҳбари Абдусалом Азизов Президент фармонига кўра “Келажак бунёдкори” медалига лойиқ кўрилган бир қатор футболчиларга мукофотларни топширди.
Кеча, 12 август куни U-23 Осиё чемпионати саралаши доирасида ўтказилган Ўзбекистон-Эрон ўйинидан сўнг, Абдусалом Азизов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адҳам Икромов ва ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов футболчилар Абдуқодир Ҳусанов, Умарали Раҳмоналиев ва Аббос Файзуллаев билан учрашиб, уларга мукофотларни топширди.
Эслатиб ўтамиз, U-23 Ўзбекистон жамоаси Осиё чемпионати саралаши доирасидаги барча ўйинларда ғалаба қозониб, мусобақанинг ҳал қилувчи босқичига йўл олди. Темур Кападзе шогирдлари тез кунда Ханчжоу шаҳрида ўтказиладиган Осиё ўйинларида ҳам иштирок этади.