Ўзбекистон U-23 Эронни мағлуб этиб, Осиё кубоги йўлланмасига эга чиқди
Спорт
−
12 Сентябрь 2023
7575Бугун, 12 сентябрь куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги саралаш босқичи 3-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Эронга қарши майдонга тушди. Мазкур учрашувда Тимур Кападзе шогирдлари 1:0 ҳисобида ғалабага эришди.
Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади ва жамоалар дастлабки 45 дақиқаликда майдонни нурсиз дуранг билан тарк этди.
Иккинчи таймни фаол бошлаган Ўзбекистон вакиллари 47-дақиқада рақиб дарвозасига йўл топди. Аббосбек Файзуллаев Абдуқодир Ҳусанов томонидан йўлланган “заргарона” узатмани голга айлантириб, ҳисобни очди.
Баҳс давомида Файзуллаевнинг голи ягоналигини сақлаб қолди ва якунда ўзбекистонлик футболчилар Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди.
LiveБарчаси