Футбол тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири вафот этди

Спорт

image

1962 йилги Кубок эгалари кубоги соҳиби, Мадриднинг “Атлетико”си таркибида уч карра Испания кубогини ютган аргентиналик собиқ футболчи Хорхе Гриффа 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Атлетико” матбуот хизмати хабар берди.

Ҳозирча, футболчининг ўлими сабаблари аниқланмаган.

Гриффа 1959 йилдан 1969 йилгача “Атлетико”да ўйнаб, 247 та ўйинда майдонга тушган ва 6 та гол урган. Гриффа Мадрид клуби билан биргаликда Испания чемпиони (1966) бўлган, уч марта мамлакат кубогини қўлга киритди (1960, 1961, 1965).

2020 йилда Испаниянинг “Marca” нашри Гриффани Атлетико Мадрид тарихидаги энг яхши ҳимоячилар қаторига киритган.

Фаолиятини тугатгандан сўнг, Гриффа Аргентина клублари тизимларида селекционер ва академиялар раҳбари сифатида ишлади. Гриффа ўз даврида аргентиналик таниқли футболчилар Лионель Месси, Габриел Батистута, Карлос Тевес, Габриэль Хайнце ва Маурисио Почеттино билан бир жамоа тизимида фаолият олиб борган.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Хорхе Гриффа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made