Ўзбекистон U18 терма жамоаси Германиядан келган жамоа билан куч синашади

Спорт

image

Жорий йилнинг 20 май куни Берлин футбол федерациясининг U18 терма жамоаси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда айни вақтда Германияда бўлиб турган QALAMPIR.UZ мухбири хабар бермоқда.

Берлин U18 терма жамоаси  ГФР Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга ташрифи арафасида иккита ўйин ўтказиши режалаштирилмоқда.

Берлин U18 терма жамоасининг ўйинлари 21 ва 23 май кунларига белгиланган. Ўйинлар Ўзбекистон U18 терма жамоасига қарши Андижон ва Наманган вилоятларида ўтказилиши режалаштириляпти. Бу борада Германия томони ва Ўзбекистон футбол федерацияси ўртасида келишув ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирида Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга ташриф буюради.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Германия терма жамоа

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг