Фуқаронинг уйидан хавфли илон топилди
Жамият
−
24 Июль 2019
13757Навоий шаҳри Ғалаба кўчасида истиқомат қилувчи фуқаронинг уйидан хавфли илон чиқди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Жорий йилнинг 22 июль куни соат 16:30да Навоий вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор навбатчисига Навоий шаҳар Ғалаба шох кўчасида истиқомат қилувчи А.А. томонидан уйида илон кўрганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Мазкур мурожаат юзасидан, илон чақиши билан боғлиқ фавқулодда вазиятнинг олдини олиш мақсадида, навбатчи гуруҳи қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган.
ФВВдан хабар қилишларича, қутқарувчилар томонидан хонадон синчковлик билан текшириб чиқилган. Натижада, фуқаролар ҳаётига хавф солувчи илон топилган ва аҳоли пунктидан узоқроқ бўлган жойга қўйиб юборилган.
Хонадон эгаларига мутахассислар томонидан психологик ёрдам кўрсатилиб, зарурий тавсиялар берилгани айтилмоқда.
LiveБарчаси