Фуқарони шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади
Жамият
−
23 Июль 2022
68192023 йилдан бошлаб босқичма-босқич фуқароларни шахсини аниқлаш учун ИИБга олиб бориш амалиётидан воз кечилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг кеча, 22 июлдаги қабул қилинган Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорида белгиланди.
Қарорга мувофиқ, 2023 йил 1 январдан “Е-патруль” тизими босқичма-босқич жорий этилади ва фуқарони шахсини аниқлаш учун ички ишлар бўлимига олиб бориш амалиётидан воз кечилади.
Барча маълумотлар электрон текширилади ва патруль-пост ходими фаолияти “бодикамера”га тасвирга олинади.
Низомга кўра, ходимлар қуйидаги ҳолларда фуқарони тўхтатиши ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар ёки “Е-патруль” тизими орқали уларнинг шахсини аниқлаши мумкин:
• шахс жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилишга асос бўлса;
• шахсни содир этилган жиноят ёки ҳуқуқбузарлик ҳақида маълумотга эга деб ҳисоблаш мумкин бўлса;
• шахсни ушлаб туришга бошқа қонуний асослар бўлса.
Ходим шахсни тўхтатганда уни тўхтатганлик сабаблари ва асосларини тушунтириши шарт.
Ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган фуқаро қуйидаги ҳолларда ички ишлар органига олиб борилади:
• унинг шахсини планшет орқали аниқлаш имкони бўлмаганда;
• қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган шахслар аниқланганда;
• шахсига аниқлик киритиш жараёнида қаршилик кўрсатганда;
• жамоат жойида ҳуқуқбузарлик содир этиш вақтида ушланганда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь