Фуқаро уйига газ учун қарздорликни ундиришга келган “Сирдарётумангаз” ходимини пичоқлаб, ўлдирди

Жамият 12781
image

Ижтимоий тармоқларда газ идораси ходимига ўткир тиғли жисм билан оғир тан жароҳати етказилгани натижада воқеа жойида вафот этгани ҳақида хабар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов расмий маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 9 октябрь куни тахминан соат 18:00 ларда “Сирдарётумангаз” МЧЖда метрология бўлими бошлиғи Ш.Қ. Сирдарё тумани, “Дўстлик” МФЙ, Бодомзор кўчасида яшовчи фуқаро К.Ф.нинг яшаш хонадонига газ истеъмоли учун қарздорликни ундириш мақсадида келган.

Шу жараёнда улар ўртасида вужудга келган ўзаро жанжал оқибатида дастлаб газ идораси ходими Ш.Қ. пичоқ билан К.Ф.нинг чап кўкрак қафасига бир маротаба урган, сўнгра К.Ф. пичоқни олиб қўйиб Ш.Қ.нинг турли жойларига бир неча маротаба уриб тан жароҳати етказган. Оқибатда Ш.Қ. воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ томонидан К.Ф.га нисбатан ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Тергов ҳаракатлари Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан назоратга олинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 502
Рейтинг: 3
t
×