Фредерик Х расман Дания қироли бўлди (фото)

Олам

image

Фредерик Х 52 йил ҳукмронлик қилган онаси, қиролича Маргрете II тахтдан воз кечганидан кейин Дания қироли бўлди. Бу ҳақда мамлакатнинг DR телеканали хабар берди. 

Кеча, 14 январь куни қироллик Кристиансборг қасрида вазирлар йиғилишида 83 ёшли қиролича Маргрете II тахтдан воз кечган.

Шундай қилиб, унинг 55 ёшли ўғли Фредерик Х Дания қироли бўлди. Дания Бош вазири Метте Фредериксен қалъа балконида янги ҳукмдорни эълон қилган.

Телеканалнинг қайд этишича, қиролликдаги ҳукмдорни алмаштириш учун битта имзо етарли.

Тахтдан воз кечиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган Маргрете IIДавлат Кенгаши аъзолигидан истеъфога чиққан ва раислик лавозимини янги қиролга топширган.

Ўз навбатида валиаҳд шаҳзода Кристиан кенгашга қўшилган.

Эслатиб ўтамиз, Маргрете II кутилмаганда 2023 йил 31 декабрда ўзининг янги йил мурожаатида тахтдан воз кечишини эълон қилди. Бу унинг ҳукмронлигидан 52 йил ўтгач содир бўлади.

Унинг кетиши билан Дания Қироллик уйи кўп авлодлар давомида амал қилиб келган тахтда умрбод бўлиш анъанасини бузди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания Фредерик Х

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг