Дания қироличаси тахтдан воз кечди

Олам

image

Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечди. Бу ҳақда қиролича  кутилмаганда ўзининг янги йил табрикномасида телевидение орқали маълум қилди.

Шундай қилиб, Маргрете II 52 йиллик ҳукмронликдан сўнг, 2024 йилнинг 14 январида тахтдан тушадиган бўлди. 

Қироллик саройи сайтида чоп этилган баёнотида айтилишича, ундан кейин қироличанинг тўнғич ўғли, валиаҳд шаҳзода Фредерик қирол бўлади.

"Мен тахтни ўғлим валиаҳд шаҳзода Фредерикка қолдираман", деган у табрик пайтида.

Маълумот ўрнида, 83 ёшли Маргрете II 1952 йилда отаси қирол Фредерик IX вафотидан кейин тахтга ўтирган Дания тарихидаги энг узоқ ҳукмронлик қилган монархдир.

Британия қироллик анъаналаридан воз кечган ҳолда, 55 ёшли валиаҳд шаҳзода Фредерикнинг расмий тож кийиш маросими ўтказилмайди. Бунинг ўрнига сарой ўша куни унинг тахтга ўтирганини тантанали эълон қилади.

Қиролича Маргрете Данияда биринчи шахс бўлиб, кўплаб данияликлар унинг ўлимигача тахтда қолишини кутишганди.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат 2019 йилда содир бўлганди. Унда Японияда ўша пайтдаги мамлакат императори Акихито тахтдан воз кечган.


Мақола муаллифи

Теглар

Дания қироличаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар