Францияликлар Альп тоғларида Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши
Спорт
−
08 Январь
2988Францияда 2030 йилги Олимпия ўйинларини Альп тоғларида ўтказилишига қарши митинг бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Le Parisien” газетаси маълум қилди.
Франциянинг Гренобль шаҳридаги намойишда 60 га яқин фуқаро иштирок этган. Улар ҳукумат Олимпиада ўйинларини ўтказиш ва сунъий қор яратиш учун анчагина пул сарфлашидан хавотирда.
"Бу янги экологик ва молиявий инқирозга олиб келади", дейди намойишчилардан бири.
Францияликлар "Экологик тоза Олимпиада - бу чўпчак", "Ҳаммаси иқтисодий ва экологик ҳалокат учун", номли плакатлар билан кўчага чиққан. Уларнинг фикрича, бу мамлакат иқтисодига жиддий зарар етказади.
“Гап 2030 йилги қишки ўйинларни ташкил қилиш учун 1,5 миллиард евро сарфланиши ҳақида кетмоқда. Нега биз шифохоналар ва қишлоқ хўжалигига сармоя киритишдан кўра, атроф-муҳитга зарар етказадиган тадбирларни афзал кўрамиз?", деган яна бир намойиш иштирокчиси.
Баъзилар эса Альп тоғларида транспортни, хусусан, темирйўлни ривожлантириш учун барқарор ўйинларни ўтказишга чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг 31 январь куни Париж аҳолиси бир ой ичида иккинчи марта пенсия ёшини 2030 йилгача 62 ёшдан 64 ёшгача оширишни назарда тутувчи ислоҳотга қарши намойишга чиққан эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь